Халқаро алоқаларни мувофиқлаштириш ва инвестициялар бўлими

Гуруҳнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

Агентликнинг халқаро алоқаларини ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва кенгайтириш; 

мутасадди вазирлик, идора ва ташкилотлар, шу жумладан, хорижий ташкилотлар билан самарали муносабатларни ўрнатиш ва амалга ошириш;

тизимдаги ташқи иқтисодий фаолиятни мунтазам равишда такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш;

ишлаб чиқилган маҳсулотларни ва китоб нашрларини халқаро бозорларда илдамлаштириш ишларида тизимдаги корхоналарга амалий ёрдам кўрсатиш;

матбуот ва ахборот соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро ташкилотларнинг Агентлик ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ишларида қатнашиш.

Гуруҳ ўзига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги функцияларни амалга оширади:

хорижий ҳамкорлар билан музокараларда қатнашиш, келишув баённомалар лойиҳаларини тайёрлаш, экспорт/импорт шартномаларини тузиш ва расмийлаштириш, шартномаларни тузиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш;

маҳсулот етказиб берувчилар ва истеъмолчилар ўртасида ўз вақтида шартномалар тузиб, хорижий ҳамкорлар билан хўжалик алоқаларини кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

тендер савдоларини ўтказиш учун керакли ҳужжатларни тайёрлашни таъминлаш; 

ташқи иқтисодий фаолиятга доир шартномаларнинг ҳаракатини мониторинг қилиш ва бажарилиши ҳисоботини олиб бориш, инвестиция лойиҳаларини техник-иқтисодий асослаш ишларида қатнашиш;

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, ваколатли банк ва божхона хизматида шартномаларни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш учун керакли ҳужжатларни тайёрлашда фаол қатнашиш;

импорт шартномаларини конвертатсияга тақдим этиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини, шартномаларнинг мутасадди идоралар бўйича ҳаракатини назорат қилиш;

белгиланган статистика ҳисоботлари, юқори/назорат қилувчи ташкилотларга бериладиган маълумотнома ва ахборотларни тайёрлаш;

ноширчилик ва матбаачилик соҳаларидаги халқаро кўргазмалар ва савдо ярмаркаларга тайёргарлик кўриш, иштирок этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш ва уларни ўтказиш ишларида фаол қатнашиш;

йиллик ва истиқбол кўрсаткичларга оид ҳисоботларни тайёрлаш;

Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари билан ҳамкорлик қилиш, тизим ходимларини чет элга хизмат сафарига чиқиши учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш ишларини амалга ошириш, визали қўллаб-қувватлаш учун ҳужжатларни Ташқи ишлар вазирлигида расмийлаштиришга тайёрлаш;

валюта ҳаракатини мониторинг қилиш, унинг тушумини тартибга солиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; 

раҳбарият топшириғига биноан ҳужжатлар бўйича хизмат ёзишмаларни: хатлар, факслар, каталоглар ва бошқа ҳужжатларни инглиз тилидан ўзбек ва рус тилларига ҳамда ўзбек ва рус тилларидан инглиз тилига таржима қилишни амалга ошириш.

2366
Манба api.uz