Умумий бўлим

Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Тасдиқланган меъёрий-ҳуқуқий ва локал ҳужжатларга мувофиқ Агентлик марказий аппаратида иш юритишни таъминлаш;
Агентлик Ҳайъати ва раҳбариятининг мажлисларини ташкилий ва техник жиҳатдан тайёрлаш; 

Агентликка келиб келиб тушган ва фаолияти давомида тайёрланган ҳужжатлар рўйхатли ҳаракатини, жумладан, улардан иш юритиш тугалланганларини йиғмажилдларда сақланишини таъминлаш;

Агентлик тизимида иш юритиш тартибини ва архив ишини янада такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва раҳбарият муҳокамасига киритиш;

Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмаларида, тизимдаги корхона ва ташкилотларида ҳамда худудий бошқармаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва иш юритишни белгиланган тартиблар доирасида қулай ва осон усулларда амалга оширилишини, қоғоз маҳсулотлари сарфланишини камайтириш баробарида ортиқча қоғозбозликларга барҳам берилиши чораларини кўриб борилишини ташкиллаштириш ҳамда бу борада раҳбариятга таклифлар киритиш.

5. Бўлим ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари, тизимдаги корхона ва ташкилотлари ҳамда худудий бошқармаларида иш юритишга услубий раҳбарлик қилади ва идоравий назоратни амалга ошириб боради;

иш юритиш жараёнларини такомиллаштириш ва автоматлаштириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Агентлик Бош директори ва Ҳайъатининг меъёрий-идоравий ҳужжатларини рўйхатдан ўтказади, ҳисобга олади, расмийлаштиради, кўпайтиради ҳамда ижро ва маълумот учун тегишли ташкилотларга жўнатади;

таркибий бўлинмалар билан биргаликда Агентлик раҳбарияти ва Ҳайъатига ташкилий-техник хизмат тайёргарлик ишларида иштирок этади, жумладан: таклиф этилганларнинг умумлаштирилган рўйхатини тузади, таклиф этилганлар рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди, таркибий бўлинмалар раҳбарлари билан биргаликда материалларни Агентлик раҳбарияти ҳузуридаги муҳокама ва ҳайъат мажлисларига танлайди, кўпайтиради, уларни мажлис қатнашчиларига жўнатади;

Агентлик раҳбарияти ва Ҳайъати ўтказган мажлислар баённомаларини Ҳайъат котиби, кўрилган масалаларга масъул бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассислари билан биргаликда тайёрланишини ва расмийлаштирилишини таъминлайди;

Келиб тушган ҳужжатларни қабул қилади, рўйхатдан ўтказади, ҳисобга олади, раҳбариятга тегишли топшириқлар белгилаши учун тақдим этади, мансублигига кўра ижрочиларга етказиб беради, чиқиш ҳужжатлари, хат-хабарларни бўлинмалардан қабул қилади ва иш юритиш қоидаларига мувофиқ ҳолда жўнатади;

таркибий бўлинмаларда ҳужжатлар йиғмажилдининг номенклатурасини аниқлаштиради, марказий аппарат бўлинмалари мутахассислари билан биргаликда йиғмажилдлар номенклатурасини тузади, унга риоя этилишини назорат қилади;

тизимдаги ташкилот ва корхоналарда ҳужжатлар расмийшлаштирилиши ва иш юритилишида йиғмажилдининг номенклатурасига риоя этилишини назорат қилади;

иш юритиш тугалланган ҳужжатлар йиғмажилдларини марказий аппаратнинг таркибий бўлинмаларидан қабул қилади, ҳисобга олади ва сақлайди, жорий архив шакллантирилишини таъминлайди, ҳужжатлар йиғмажилдлари ва ҳужжатларни белгиланган тартибда доимий сақлаш учун Давлат архивига топширади;

ходимларга иш юритиш бўйича йўл-йўриқлар беради, янги ходимларни ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш масалалари бўйича ўқитиш ва таништиришни ташкил этади;

Агентликнинг буйруқ ва фармойишлари, ҳайъат қарорлари лойиҳалари ва бошқа материаллари таҳрир этилишини амалга оширади;

Марказий аппаратда иш юритишни ташкил этиш учун ишлатиладиган тегишли муҳрлар, штамплар, бланкалар ва рўйхатга олиш журналларини тайёрланишини ташкиллаштиради ҳамда уларнинг ҳисобга олиниши ва сақланишини таъминлайди;

Қонун ҳужжатлари ва ички идоравий ҳужжатларда ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.

1994
Манба api.uz