Ахборот сиёсати масалалари, оммавий ахборот воситалари, нашриётлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва китоб тарғиботи бошқармаси

Бошқарманинг асосий вазифалари:

оммавий ахборот воситалари ва нашриётларнинг мустақил фаолиятни амалга оширишга бўлган конституциявий ҳуқуқлари ва тегишли қонун ҳужжатларига, сўз ва матбуот эркинлиги кафолатларига риоя қилиниши мониторингини олиб бориш;

республика фуқароларининг ахборот олишга бўлган эҳтиёжини янада тўлароқ қондириш, аҳолининг, энг аввало, ўсиб келаётган авлоднинг таълим, маънавий ва маданий даражасини ошириш, уларни миллий мустақиллик ғоялари руҳида тарбиялаш мақсадида оммавий ахборот воситаларини, ноширлик ишларини кенг ривожлантиришга кўмаклашиш;

реклама тайёрлаш, шунингдек уларни оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашиш;

оммавий ахборот воситалари ва нашриётлар томонидан қонун ҳужжатларига, рўйхатдан ўтказиш ва лицензиялаш шартларига риоя этилишини назорат қилиш, амалдаги қонун ҳужжатлари мунтазам равишда бажарилмаган тақдирда эса - рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномалар ва лицензияларнинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиб туриш ва тўхтатиш бўйича раҳбариятга таклифлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси ҳамда Ҳукумат йиғилишларида Агентлик номидан қатнашиш;

Агентлик буйруғи, фармойишлари ва Ҳайъат қарорларини тайёрлашда иштирок этиш, улар юзасидан фикр ва таклифлар билдириш, муҳокамаларда қатнашиш ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш;
ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга интизомий жазо чоралари кўриш ёки рағбатлантириш юзасидан таклифлар киритиш.

Бошқарма оммавий ахборот воситалари, ахборотлар алмашиш, матбуот, ноширлик фаолияти ҳамда даврий нашрларни тарқатиш соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасидаги вазифаларни ҳал қилишда иштирок этади.

Бошқарманинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Агентликнинг қонунчилик билан белгиланган вазифа ва мажбуриятлари, Республика юқори органлари топшириқларини бажариш, қонунчилик, маъмурий ҳамда ижро органлари, соҳадош муассасалар, нодавлат ижодий ташкилотлар билан ўз фаолиятига доир амалий муносабатларини шакллантириш, ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган тадбирий чораларни кўриб боради;

оммавий ахборот воситалари ва нашриётлар салоҳиятини ошириш учун зарур шароит яратиш борасида ягона сиёсат ўтказиш, айни пайтда уларнинг жамият сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётида тутадиган ўрнини таъминлашда иштирок этади;

оммавий ахборот воситалари ва нашриётлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ҳамда уларнинг амал қилишида кўмаклашувчи механизмларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.

Бошқарма ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади: 

Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, оммавий ахборот воситалари, нашриётларнинг замонавий талабларга мувофиқ равишда таъсирчан фаолият кўрсатиши учун шарт-шароитлар яратишда иштирок этиш. 

Ахборот ва ноширликка оид қонун ҳужжатлари амалиётини демократик нормалар талаби асосида таҳлил қилиб бориш. Соҳа қонунчилик базасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш. Зарур ҳолларда қонунлар, қонуности ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш.

Соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва тасдиқлашга тайёрлашда иштирок этиш.

Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари ҳамда нашриётларнинг тегишли вазирликлар ва идоралар билан ўзаро амалий алоқаларини боғлаш, уларни ОАВ фаолиятига жалб қилишга ёрдамлашиш.

Агентлик фаолияти, унинг тасарруфидаги оммавий ахборот воситалари, нашриётларнинг фаолиятига тааллуқли иқтисодий, ижтимоий, техникавий, ҳуқуқий муаммоларни таҳлил қилиш, уларни ҳал этиш юзасидан зарур таклифлар ишлаб чиқишда қатнашиш.
Оммавий ахборот воситалари, нашриётлар, республика ахборот бозорининг бошқа қатнашчилари томонидан ўз фаолиятларида ахборот ва ноширликка оид қонунчилик талабларига риоя қилишларини мониторинг қилиш.

Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари, нашриётлар учун давра суҳбатлари, семинар, бошқа ўқув усулларини тайёрлаш ва ўтказишда иштирок этиш.

Агентлик тасарруфидаги нашриёт-матбаа ижодий уйлари, нашриётлар, газета-журналларнинг ижодий дастурларини, ривожлантириш режаларини ишлаб чиқишда амалий ёрдам кўрсатиш.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази мониторинг хулосаларини кўриб чиқиш ва ахборот бозори иштирокчиларига тегишли таъсир чораларини қўллаш юзасидан ҳужжат лойиҳалари тайёрлаб, раҳбарият тасдиғига киритиш.

Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, Тошкент шаҳар, вилоят матбуот ва ахборот бошқармалари, улар муассислигидаги нашриётлар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини такомиллаштиришларига кўмаклашиш.

Бошқарманинг иш режасини ишлаб чиқиш, Агентлик ва Агентлик Ҳайъати иш режасини ишлаб чиқишда қатнашиш ва режавий тадбирлар ижросини таъминлаш.

Босма оммавий ахборот воситалари, ноширлик фаолияти маҳсулотларининг мажбурий бепул нусхаларини қабул қилиш ва уларни таҳлил қилиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларига муносабат билдириб бориш. 

Ахборот бозорини ўрганиш ва уни зарур ахборот, ноширлик маҳсулоти билан тўлдириш юзасидан республика оммавий ахборот воситалари ва нашриётларга тавсиялар бериш.

Республика миқёсида ва ҳудудий китоб кўргазмалари ҳамда байрамларини ташкил этиш ва ўтказишда қатнашиш.
 

 

2166
Манба api.uz