Матбаа корхоналари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, стандартлаштириш, модернизациялаш ва инновация бўлими

Бошқарманинг асосий вазифалари ва функциялари.

Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар матбуот ва ахборот бошқармаларига матбаа корхоналарини рўйхатга олиш, уларни меъёрий ҳужжатлар билан таъминлаш ва фаолиятини таҳлил қилиб, мувофиқлаштириб бориш ҳамда белгиланган тартибларда назорат текширишлар ўтказиш билан боғлиқ фаолиятларини такомиллашувига ёрдам кўрсатиш.

Бошқарманинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:

матбаа соҳасини ривожлантириш учун зарур шароит яратиш борасида ягона давлат сиёсатини ўтказиш;

корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этишга кўмаклашиш;

матбаа фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ҳамда уларнинг кўмаклашувчи механизмларини такомиллаштиришда иштирок этиш;

матбаа корхоналарида матбаа фаолияти билан шуғулланувчи кадрлар ва мутахассислар таркибининг касбий маҳорати ва билимини оширишларида семинар, давра суҳбатлари, бошқа ўқув усулларини тайёрлаш ва ўтказишда амалий-услубий кўмаклашиш ишларинида иштирок этиш;

матбаа корхоналари шаклланишига ва ишлаб чиқариш суръатларининг ўсишига, корхоналарда модернизация ишларига кўмаклашиш;

республика ҳудудларида матбаа фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг амалдаги қонунчилик, низом-қоидалар, меъёрий ҳужжатлар ва стандартларга риоя қилиши, метрология ва сертификатлаш хизматлари юзасидан назоратлар ўтказаши, аниқланган камчиликлар бўйича белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриш юзасидан раҳбариятга таклифлар киритиш;

таълим муассасалари ўқувчи ва талабаларга миллий маънавиятимиз ва қадриятларимизга мос сифатли ёзув, кундалик, расм чизиш дафтарлари билан таъминлаш ишларини такомиллаштириш мақсадида матбаа корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган ушбу маҳсулотларни сертификатсиялаш ишларида иштирок этиш;

матбаа корхоналарида амалдаги давлат ва тармоқ стандартлари ҳамда техник шартлар талабларига мувофиқлиги устидан назоратда иштирок этиш, натижалари бўйича аниқланган қонун бузилиш ҳолатлардан белгиланган тартиблар асосида таъсир ва бошқа чоралари ва муносабатларда ҳужжатлар лойиҳаларини раҳбариятга тақдим этиш;

агентлик вазифасига кирувчи бошқа фаолиятлар турларини амалга оширишда иштирок этиш;

агентликка матбаа корхоналари ва бошқа ношр этувчи корхоналар томонидан тақдим этиладиган назорат нусхаларини ўрганиш орқали уларнинг амалдаги давлат ва тармоқ стандартлари ҳамда техник талабларга мувофиқлиги устидан ўз фикрларин билдириш ва таклифлар киритиш; 

матбаа корхоналари фаолиятида қонунчилик талабларига риоя этилишининг таъминланиши юзасидан назорат текширишини ўтказиш, натижасига кўра тегишли таъсир ва бошқа чоралари кўрилишига доир ҳужжатлар лойиҳасини тайёрлаб раҳбариятга тақдим этиш;

матбаа корхоналарининг фаолиятига бошқада давлат бошқарув органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан қонунсиз аралашишга йўл қўймаслик, ғайриқонуний тарзда аралашган вазиятларда матбаа корхоналарни химоялашларда Агентлик номидан иштирок этиш;

матбаа маҳсулотларини ишлаб чиқаришда истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилмаслигини таъминлашда кўмаклашиш.

1127
Манба api.uz