Лицензиялашни ташкил этиш бошқармаси

Бошқарманинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

оммавий ахборот воситаларининг мустақил фаолиятини амалга оширишга бўлган конституциявий ҳуқуқлари ва қонунчиликнинг сўзсиз бажарилиши, сўз ва матбуот эркинлиги кафолатлари таъминланиши мониторингини тегишлича олиб бориш;

республика фуқароларининг ахборотлар олишга бўлган эҳтиёжини янада тўлиқ қондириш, аҳолининг, энг аввало, ўсиб келаётган авлоднинг таълим, маънавий ва маданий даражасини ошириш, уларни миллий мустақиллик ғоялари руҳида тарбиялаш мақсадида оммавий ахборот воситаларини, ноширлик ишларини ва матбаачиликни кенг ривожлантиришга кўмаклашиш;

матбаачилик фаолияти, оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказишни ташкиллаштириш;

ноширлик фаолиятини лицензияланишида Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи вазифаларини амалга ошириш;

ноширлар билан тузиладиган лицензия битимлари лойиҳаларини тайёрлаш ва расмийлаштириш, лицензия битимлари лицензиатлар томонидан оғишмай бажарилиши назоратини амалга ошириб бориш;

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, оммавий ахборот воситалари учун ахборот бозорида тенг шарт-шароитларни таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

ноширлик, оммавий ахборот воситалари, матбаа корхоналари фаолиятига оид қонунлар ва қонуности ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва тайёрланишида иштирок этиш;

бошқарма вазифалари ва фаолиятига тааллуқли масалалар, шунингдек Агентлик фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва раҳбариятга тақдим қилиш;

Агентлик Ҳайъати иш режасини ишлаб чиқишда қатнашиш, Ҳайъат мажлисида кўриладиган бошқарма фаолиятига боғлиқ масалаларни тайёрлаш ва Ҳайъат қарорларининг ижросини тегишлигича бажарилишини таъминлаш.
 

 

3248
Манба api.uz