Кадрлар-меҳнат ва фуқаро муҳофазаси бўлими

Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

2.1. Иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатларига оид буйруқлар ва меҳнат шартномаларини амалдаги қонун ҳужжатлари, ходимларнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари ва манфаатларига зид келмайдиган тарзда тайёрланишини таъминлаш. 

2.2. Агентлик марказий аппарати ҳамда тизимдаги корхона ва ташкилотларни малакали ходимлар билан бутлаш.

2.3. Агентликнинг кадрлар сиёсати асосида тизимда кадрлар билан ишлашнинг умумий аҳволини таҳлил ва назорат қилиб бориш

2.4. Агентликнинг кадрлар заҳирасини шакллантириш ва у билан ишлаш.

2.5. Агентлик ходимлари таркибининг сифат таҳлилини йилда бир марта ўтказиш ҳамда уни яхшилашга қаратилган тегишли чора-тадбирларни амалга ошириб бориш.

2.6. Агентликнинг раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини ташкиллаштириш.

2.7. Ходимларнинг қўнимсизлиги сабабларини ўрганиш, уни мақбуллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

2.8. Соҳа мутахассислари тайёрловчи ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилиш ва соҳа ўқув юртларини тамомлаган ёш мутахассислар тақсимотини олиб бориш.

2.9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига ўқишга номзодларни танлаш ва тақдим этиш.

2.10. Давлат мукофотлари, кўкрак нишонлари ва Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотлашга тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатларини умумлаштириш ва раҳбариятга таклиф киритиш.

2.11. Агентлик номенклатурасида бўлган раҳбар ходимларнинг шахсий йиғмажилдларини юритиш, уларнинг фаолиятини таҳлил қилиш ва хулоса бериш.

2.12. Тизим ходимларини аттестациядан ўтказиш ишларини ташкиллаштириш.

2.13. Агентлик марказий аппарати ходимларини, шунингдек номенклатурадаги раҳбар ходимларни ишдаги ютуқлари учун рағбатлантириш ёки йўл қўйган камчиликлари учун интизомий жазо чораларини қўллаш юзасидан раҳбариятга таклифлар киритиш.

2.14. Агентлик таркибий тузилмаларини бўлинмалар ҳамда тизимдаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан келишган ҳолда такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва раҳбариятга тақдим қилиш.

2.15. Бўлим ваколати ва фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан таклифлар тайёрлаш ва раҳбариятга тақдим қилиш.

2.16. Меҳнат интизоми аҳволи ва Агентлик марказий аппарати ходимларининг ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этишларини назорат қилиш.

2.17. Юқори турувчи ташкилотлар ва статистика идораларига ҳисоботларни тегишли бўлинмалар билан биргаликда белгиланган шакллар ва муддатларда тайёрлаш ҳамда тақдим этиб бориш.

2.18. Тизимдаги корхона ва ташкилотларнинг бўлимга тааллуқли ҳисоботларини қабул қилиш, уларни умумлаштириш.

2.19. Агентлик марказий аппарати ҳамда тизимдаги корхона ва ташкилотлар ходимларига нисбатан белгиланган тартибда хизмат текширувлари ўтказиш ёки уларда иштирк этиш.

2.20. Шахсий йиғмажилдларини юритиш ва сақлаш. Ходимларга хизмат гувоҳномалари, маълумотномалар, фуқароларга архив маълумотномалари бериш. 

2.21. Агентлик ходимларига пенсия ва нафақалар тайинланиши учун Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими билан биргаликда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш.

2.22. Меҳнат дафтарчаларини очиш, қабул қилиб олиш, ҳисобини юритиш, сақлаш, уларга тегишли ёзувлар киритиш ва қайтариш. Меҳнат таътили жадвалларини тузиш ва тасдиқлатиш. 

2.23. Меҳнат шартномалари ва келишувлари тузилиши ва уларнинг бекор қилинишини расмийлаштириш. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини расмийлаштириш ва Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлимига тақдим этиш.

2.24. Раҳбарият топшириғи бўйича юридик ва жисмоний шахс (фуқаро) ларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш.

Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари рўёбга чиқишига ҳамда бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари тикланишига дахлдор бўлмаган маълумотларни (жисмоний шахснинг розилигисиз) бошқа фуқароларга берилишига йўл қўймаслик ва бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслик чораларини кўриш. 

2.25. Бўлимга тегишли ҳужжатларни архивга топширишга тайёрлаш ва Умумий бўлим билан келишган ҳолда топшириш.

2.26. Бўлимга тегишли идоравий ҳужжатлар (қарор, буйруқ, фармойиш) лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2.27. Агентлик аппарати ва тизимдаги корхона ва ташкилотларда соғлом ижодий муҳитнинг қарор топишини таъминлаш чораларини кўриш, барча ходимларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти ва касбий маҳоратини оширишга кўмаклашиш.

2.28. Тизимдаги корхона ва ташкилотларга меҳнат муносабатларини ҳужжатлаштириш ва кадрлар билан ишлашида амалий ёрдам бериш ва назоратини амалга ошириш.

2.29. Агентлик ва унинг Ҳайъати иш режалари ишлаб чиқилишида қатнашиш, бўлимнинг иш режаларини ишлаб чиқиш.

2.30. Ой якуни бўйича ходимлар учун табелларни тўлдириш ва Бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботи бўлимига тақдим қилиб бориш.
 

 

3694
Манба api.uz