Иқтисодий таҳлил, прогнозлаштириш ва молиялаштириш бошқармаси

Қуйидагилар бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги хўжалик субъектларининг иқтисодий ривожланишига кўмаклашади, иқтисодий истиқбол стратегиясини ишлаб чиқишда қатнашади;

республика аҳолисини китоблар, шу жумладан дарсликлар ва бошқа босма маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини янада тўлиқ қондириш мақсадида, тизимдаги ноширлик ва матбаачиликнинг ривожлантиришга кўмаклашади;

Агентлик тасарруфига кирувчи ноширлик, матбаачилик тармоқларининг фаолиятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан дастурларни ишлаб чиқишда қатнашади ҳамда тизимга белгилаб берилган истиқбол (прогноз) топшириқларни жорий истиқбол кўрсаткичларига мувофиқлаштириб боради;

иқтисодий-молиявий масалалар, ходимларни ижтимоий муҳофазалашга оид ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, тасдиққа киритиб, уларнинг бажарилиши назоратини таъминлаб боради;

иқтисодий истиқбол ва бюджет билан боғлиқ ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишни ташкил этади, республика мутасадди идораларига ва раҳбариятига иқтисодий ва молиявий ишлар юзасидан маълумотларни тақдим этади;

соҳага доир ижтимоий-иқтисодий ва молиявий масалаларни мувофиқлаштиришда барча давлат ва жамоат ташкилотларида Агентлик номидан иш кўради;

раҳбариятга тизим корхона ва ташкилотларида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва ишлаб чиқаришнинг ўсиши, модернизация қилиш юзасидан тегишли таклифлар киритади, уларнинг иқтисодий ҳолатини мустаҳкамлаш, молиявий барқарорликни таъминлаш, маҳсулотлар нархларини шакллантириш масалаларида амалий ёрдам беради;

тузилмаларининг асосий техник-иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлари негизида соҳа бўйича истиқбол ва йиллик ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогноз кўрсаткичларни ишлаб чиқади ва уларни бажарилишини таъминлаш юзасидан зарур бўлган молиявий таъминот манбаларини аниқлайди;

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ходимларнинг сони ва меҳнатига ҳақ тўлаш фонди доирасида Агентлик марказий аппаратининг тузилмаси ва штатлар жадвалини, молиявий таъминот харажатлари сметасини ишлаб чиқади ва раҳбариятга тасдиғига киритади;

республика миқёсидаги нашриёт-матбаа уйлари (НМИУ), «Ўзбекистон Миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти ва вилоятлардаги маҳаллий нашриётлар, Кўзи ожизлар босмахонаси, Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармалари ҳамда тизимнинг инфратузилма ташкилотлари билан ҳамкорликда иш юритади;

соҳа бўйича ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда қатнашади ва уларнинг бажарилишини тегишлигича назорат қилади, ваколати доирасида масалаларни ҳал этишда қуйи тизимларга услубий ва амалий ёрдам беради;

корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боради, мутасадди идораларга тегишли статистик ва бошқа ҳисоботлар ҳамда маълумотларни муддатида топширилишини таъминлайди;

Ҳайъат ва раҳбарият ҳузуридаги йиғилишларда кўриб чиқиш учун тузилмаларнинг молия-хўжалик фаолияти бўйича ҳисоб-китоб, таҳлилларни амалга оширади ва тегишли ҳужжатларни тайёрлаб киритади;

бошқарма ўз ваколати доирасида матбуот ва ахборот соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда уларнинг молиявий-иқтисодий масалалар билан боғлиқ ишларида иштирок этади; 

Агентлик иқтисодий-молиявий фоалиятига доир Қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни ишлаб чиқишда қатнашади;

тизим корхона ва ташкилотлари мутасадди ходимларининг иқтисод бўйича малакасини ошириш ишларида иштирок этади.

Бошқарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги функцияларни амалга оширади:

тизим нашриётлари, оммавий ахборот воситалари, матбаа корхоналари томонидан ахборот соҳасида амалдаги тегишли қонун ва молиявий-иқтисодий меъёрий ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилиб боради;

молиявий-иқтисодий, шунингдек бошқа меъёрий ҳужжатларни ҳамда иқтисодиёт соҳасида тадбирларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади;

бошқарма фаолиятига тааллуқли молиявий, иқтисодий-ижтимоий, муаммоларни таҳлил қилади ҳамда уларни ҳал этиш, шу жумладан таклифлар, тегишли қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
 

 

3236
Манба api.uz