Бухгалтерия ҳисоби бўлими

Бўлимнинг асосий вазифалари:

Бўлим Агентликнинг мулки, маблағлари, мажбуриятларининг, шунингдек хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисобини пул ва натурал ўлчовларида юритади.

Нашриёт-матбаа ижодий уйлари томонидан ўқув дарсликлари чоп этишга олинган маблағлар (ссуда) нинг мақсадли ишлатилиши ва ўз вақтида қайтарилишининг назоратини амалга ошириб боради.

Болалар нашрлари ва шу каби бошқа мақсадлар учун ҳар ойда ойлик маош ва бошқа харажатларга бюджетдан ажратилган маблағларнинг ўз вақтида олиниши ва тегишли нашриёт матбаа-ижодий уйларига етказиб беришни ташкиллаштириб, бу маблағлардан мақсадли фойдаланилиши назоратини таъминлайди.

Юқори ташкилотлардан келган бухгалтерия фаолиятига оид меъёрий ҳужжатларни ўрганиб, қуйи ташкилотларга етказади, улар асосида ишлаш юзасидан услубий тавсиялар бериб, амалий ёрдам кўрсатиб боради.

Қуйи ташкилотлардан чораклик, йиллик бухгалтерлик ҳисоботларини ундаги маълумотлар ҳаққонийлигини текширган ҳолда қабул қилади, уларни таҳлил қилиб, йиғма ҳисоботлар тузади.

Топширилган ҳисоботлар асосида қуйи корхоналарнинг иқтисодий ва молиявий аҳволини таҳлил қилади ҳамда уларнинг ҳисоб рақамларига тушган маблағларнинг мақсадли сарфланишини назорат қилиб боради.

Ҳайъат мажлислари ва раҳбарият ҳузуридаги йиғилишларда кўриб чиқиш учун тизимдаги корхона ва ташкилотларни молиявий аҳволини таҳлил этади ҳамда ҳужжатларни тайёрлаб киритади.

Ўз иш фаолияти доирасида юқори ва қуйи ташкилотлар билан олиб бориладиган ёзишмалар лойиҳаларини тайёрлайди.

Агентлик ва унинг қуйи тизимларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи интизомига қатъий риоя этилишини, пул маблағларадан тежамли, мақсадли ва оқилона фойдаланилишини, барча товар-моддий қийматликлар ҳисоби юритилиши, асраб-авайланилиши, ўринли ва тўғри фойдаланилиши чораларини кўриб боради ва бухгалтерия назоратини амалга оширади.

Ходимларга меҳнат ҳақи тўлови, рағбатлантириш ва бошқа тўловлар, ижтимоий муҳофазалаш йўналишидаги тўловларнинг таъминланиши ва ўз вақтида амалга оширилишини амалга оширади.

Тузиладиган хўжалик шартномалари Агентликнинг манфаатларига моддий зарар етказмаслиги чораларини кўриб боради.

3546
Манба api.uz