Ахборот хизмати

Ахборот хизмати раҳбари - матбуот котиби Абдуллаев Нурулла

Қуйидагилар Ахборот хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги раҳбарияти томонидан белгиланган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда қатнашиш;
Агентлик фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг миллий оммавий ахборот воситаларида ёритилишига кўмаклашиш;
миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида Агентлик фаолияти ва соҳада ягона давлат сиёсатини амалга ошириш масалаларининг ёритилиши таъминланишини назорат қилиб бориш;
Агентлик ва унинг тизимидаги корхоналар фаолиятига ошкоралик берилишини ташкиллаштириш;
талабгорларнинг Агентлик соҳасига оид ахборот эҳтиёжларини қондирилишига қаратилган тадбирларни амалга ошириши;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ахборот олиш юзасидан мурожаатларининг белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқилиши ва зарур ахборотларни олишни ташкиллаштириб бориш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат ҳуқуқини интернет тармоғи орқали амалга оширишларида Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлардан зарур ахборот ҳамда ҳужжатларни олиш имкониятини яратилишини таъминлаш; 
интернет тармоғида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги веб-сайтини ривожлантириб бориш ҳамда унинг тизимидаги корхоналар веб-ресурслари ишини мувофиқлаштириш; 
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига нисбатан ижтимоий фикрни ҳамда маҳаллий, республика ва хорижий оммавий ахборот воситалари муносабатини таҳлил қилиб бориб, Агентлик раҳбариятини хабардор қилиш;
Республика, маҳаллий давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари ахборот хизматлари ҳамда уларга тегишли веб-ресурсларнинг самарали фаолиятини таъминлашга қаратилган тавсиялар тайёрлаш.

Ахборот хизматининг функциялари

Қуйидагилар ахборот хизматининг асосий функциялари ҳисобланади:
хизмат олдида турган вазифаларни самарали ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотларни Агентликнинг бошқа таркибий бўлинмалари билан ҳамкорликда тўплаш ва ишлаш;
кенг жамоатчиликни Агентлик фаолияти билан кенгроқ таништириш баробарида оммавий ахборот воситалари учун хабарлар (пресс-релизлар, бюллетенлар, обзорлар ва шу кабиларни) тайёрлаш ва тарқатиш;
оммавий ахборот воситалари вакилларини белгиланган тартибда Агентлик қошида аккредитация қилинишини ташкиллаштириш;
Агентлик фаолиятига доир масалалар буйича босма материалларни тайёрлаш ҳамда миллий ва хорижий нашрларда эълон қилиш, теле- радиоэшиттиришларни ташкил этиш, соҳада ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишига кўмаклашиш;
Агентлик раҳбарияти ва ходимларининг оммавий ахборот воситалари вакиллари билан матбуот конференциялари, брифинглар, эксклюзив интервюлар, суҳбатлар ва бошқа учрашувларни ташкил этиш;
Агентлик фаолиятига доир масалалар бўйича ижтимоий фикрни ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари мавқеиини ўрганишга доир таҳлилий ишларни амалга ошириш;
оммавий ахборот воситалари билан ахборот-маълумотнома алмашинувини амалга ошириш мақсадида Агентлик фаолиятининг асосий йўналишлари буйича таҳлилий, статистик ва бошқа материалларнинг тизимлаштирилган маълумотлар банкини ташкил этиш;
Агентлик фаолиятини ёритиш бўйича хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;
интернет тармоғида Агентликнинг веб-сайтини замонавий талаблар даражасида такомиллаштириб бориш;
ўз ваколати доирасида миллий ва хорижий ахборот агентликлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг Агентлик фаолияти тўғрисидаги материалларни тайёрлашга кўмаклашиш тўғрисидаги буюртма ва сўровларини кўриб чиқиш.
 

 

1191
Манба api.uz