Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлиги бўлими

Бўлимнинг асосий вазифалари, функтсиялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари:

2.1. Вазифалари:
- Агентликда ахборотлаштириш соҳасида давлат сиёсатини ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш, автоматлаштириш бўйича дастурлар мажмуини амалга ошириш;
- ахборот тизимлари ва ресурсларининг ахборот технологиялари бўйича ўзаро муносабатларини таъминлаш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига интерактив давлат хизматларини кўрсатиш, ҳамда маълумотлар базаларини яратишни таъминловчи инфратузилмасини шакллантириш ва ривожлантириш;
- фуқароларнинг ахборотга ортиб бораётган талаб-эхтиёжларини янада тўлиқроқ қондириш, жаҳон ахборот ҳамжамиятига кириш ҳамда жаҳон ахборот ресурларидан фойдаланишни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитларни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда яратиш;
- Агентликнинг барча бўлинмаларида ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш ва ривожлантириш жараёнларини меъёрий-ҳуқуқий, технологик ва ахборот-таҳлил маълумотлар билан таъминлаш;
- Агентлик расмий веб-сайтини такомиллаштириш ва доимий фаол ишлашини таъминлаш;
- идоравий ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини ҳимоя қилиш бўйича техник инфратузилмасини жорий этиш ва ривожлантириш;
- Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг тегишли бўлинмалари билан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ўзаро муносабатларни амалга ошириш;
- компютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг замонавий халқаро тенденцияларга ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясига мос келивчи устувор йўналишларни, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда белгилаш.

2.2. Функциялари:
- Агентлик тизимида замонавий ахборот технологияларидан, дастурий маҳсулотлардан ва маълумотларни қайта ишловчи аппарат воситаларидан, алоқа ва маълумотлар узатиш воситаларидан фойдаланиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва уларни ривожлантириш масалалари юзасидан таклифлар тайёрлаш ва раҳбариятга тақдим этиш;
- Агентликнинг харажатлар сметасида ахборот коммуникация-технологияларини, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш бўйича тизимларни жорий этиш ва ривожлантириш ҳамда ходимларни малакасини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
- Агентликнинг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш буйича режалар ишлаб чиқиш, ўрнатилган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этиш;
- Агентликнинг корпоратив тармоғини, ахборот-коммуникация технологиялари ва телекоммуникация тармоғини, дастурий-аппарат воситалари, маълумотлар алмашиш ва сақлаш воситаларини яратиш буйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ваколати доирасида давлат бошқаруви, иқтисодиётнинг барча соҳаларига ахборот ресурслари, маълумотлар базалари, ахборот тизимлари ва интерактив давлат хизматларини жорий этиш бўйича қабул қилинган қарорлари ижросини таъминлаш;
- Агентликнинг веб-сайтини маълумотлар билан тўлдириш, тузилмасини, таркибини ва интерактив хизматларини ривожлантириш вазифаларини амалга оширишни ташкил этиш;
- Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ахборот-коммуникация технологияларини янада кенгроқ жорий этиш ва ривожлантириш бўйича дастурларнинг ижроси юзасидан ахборот киритиб бориш;
- Агентликнинг фаолияти йўналишларида статистик, таҳлилий ва бошқа маълумотлар банкларини яратиш;
- Агентликнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кадрларнинг малакасини оширишнинг ва тайёрлашнинг самарали тизимларини яратиш.

2112
Манба api.uz