Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тўғрисида НИЗОМ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 30 декабрдаги 1038-сон қарори билан тасдиқланган

 

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Ушбу Низом Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, фаолиятини амалга ошириш ва ҳисобот бериш тартибини ҳамда унинг раҳбарларининг функционал мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.
  2. Агентлик оммавий ахборот воситалари, ахборот алмашиш, матбуот, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш бўйича ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
  3. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва ҳисобот беради.
  4. Агентлик ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 11 августдаги ПФ-5148-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 17 августдаги ПҚ-3223-сон қарорига мувофиқ амалга оширади.
  5. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
  6. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
  7. Агентлик, Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармалари (кейинги ўринларда Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари деб аталади), Агентлик тузилмасига кирувчи ташкилотлар юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютада банк ҳисоб рақамларига эга бўладилар.
  8. Агентликнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи: Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги — ЎзМАА;

б) инглиз тилида:

тўлиқ номи: Press and information agency of Uzbekistan — PIAUz;

в) рус тилида:

Узбекское агентство по печати и информатсии — УзАПИ.

2-боб. Агентликнинг тузилмаси

  1. Агентлик тизимига қуйидагилар киради:

Агентликнинг марказий аппарати;

Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари;

«Ўзбекистон» ижодий нашриёт-матбаа ижодий уйи» давлат корхонаси;

«Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи» давлат корхонаси;

«Ўқитувчи нашриёт-матбаа ижодий уйи» давлат корхонаси;

«Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи» давлат корхонаси;

«Ўзбекистон миллий энциклопедияси» давлат илмий нашриёти» давлат корхонаси;

«Кўзи ожизлар босмахонаси» давлат корхонаси;

«Маъмурий бинолардан фойдаланишни бошқариш» давлат корхонаси;

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси;

Агентликнинг ҳудудий бўлинмаларига идоравий мансуб нашриётлар.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази.

(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 апрелдаги 297-сонли қарорига асосан ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон)

3-боб. Агентлик ва унинг таркибий бўлинмаларининг вазифалари ва функциялари

1-§. Агентликнинг вазифалари ва функциялари:

  1. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) оммавий ахборот воситаларининг мустақил фаолиятига доир қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш;

2) оммавий ахборот воситалари, ноширлик ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантириш;

3) оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятига оид қонун ҳужжатларига, давлат ва тармоқ стандартларига риоя этилиши, сўз ва ахборот эркинлигини кафолатлайдиган қонунчилик нормаларининг бажарилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш;

4) ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот соҳасидаги таҳдидларни бартараф этишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;

5) жамиятда китобхонлик маданиятини ошириш, китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш, электрон ва аудиокитоблар яратиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш;

6) ижтимоий аҳамиятга молик адабиётларни нашр этиш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва бажариш;

7) ўзбек тили ва адабиётини чет элда оммалаштириш, маҳаллий нашриётларга ўз маҳсулотларини халқаро китоб бозорига олиб чиқишда кўмаклашиш;

8) ахборотни тайёрлаш, тарқатиш ва ундан фойдаланиш соҳасида республика фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда қатнашиш;

9) медиа бозорда мулкчилик шаклларидан қатъи назар оммавий ахборот воситаларига тенг шароитлар яратиш бўйича зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

10) ноширлик ва матбаа тармоқларининг техник-технологик базасини ривожлантириш, модернизация қилиш, стандартлаштириш ва сертификатлаш, инновацион технологияларни жорий қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

11) оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятига доир миллий ва хорижий танловлар, кўргазма-ярмаркалар ва бошқа оммавий тадбирларни ташкил этиш;

12) оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида тегишли хорижий, минтақавий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш.

  1. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

1) оммавий ахборот воситаларининг мустақил фаолиятига доир қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш соҳасида:

қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида белгиланган тартибда ва доирада касбий фаолият доирасида оммавий ахборот воситалари таҳририятларининг мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш ваколатларини амалга оширади;

матбуот ва оммавий ахборот воситаларини янада эркинлаштириш ва ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

2) оммавий ахборот воситалари, ноширлик ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантириш соҳасида:

оммавий ахборот воситалари, ахборот алмашиш, матбуот, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади;

матбаа корхоналарини рўйхатдан ўтказади;

оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказади;

ноширлик фаолиятини литсензиялаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси Комиссиясининг ишчи органи функциясини бажаради;

оммавий ахборот воситалари, ахборот алмашиш, матбуот, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида илмий изланишларни қўллаб-қувватлаш ва жорий этишда иштирок этади;

3) оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятига оид қонун ҳужжатларига, давлат ва тармоқ стандартларига риоя этилиши, сўз ва ахборот эркинлигини кафолатлайдиган қонунчилик нормаларининг бажарилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш соҳасида:

нашриётлар, оммавий ахборот воситалари ва республика ахборот макони бошқа иштирокчилари томонидан ахборот ва ноширлик соҳасида қонун ҳужжатларига риоя қилиниши мониторинги олиб борилишини ташкил этади;

қонун ҳужжатларига, литсензия, рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назорат қилади, оммавий ахборот воситалари, нашриётлар, матбаа корхоналари томонидан қонун ҳужжатлари мунтазам бажарилмаслиги ҳоллари аниқланганда — литсензиялар ва рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги гувоҳномаларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш тўғрисида белгиланган тартибда судга мурожаат қилади;

4) ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот соҳасидаги таҳдидларни бартараф этишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш соҳасида:

ахборот маконидаги турли таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашишда, болаларни уларнинг соғлигига зарарли таъсир кўрсатадиган ахборотдан ҳимоя қилишда иштирок этади;

мамлакатда юз бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнларни фаол ва сифатли ёритишга эришиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларда фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш, маънавиятни ошириш масалаларида оммавий ахборот воситаларининг фаолиятини рағбатлантиради ва мувофиқлаштиради;

шахс, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;

5) жамиятда китобхонлик маданиятини ошириш, китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш, электрон ва аудиокитоблар яратиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш соҳасида;

аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини янада оширишда, ўсиб келаётган авлоднинг интеллектуал ва маънавий камол топишида китобнинг ўрни ва аҳамиятини оширишда иштирок этади;

ахборот-кутубхона муассасалари фондини илмий, энциклопедик, бадиий адабиётлар билан мунтазам бойитиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

нашриётларнинг мавзулар режасини таҳлил этиш асосида методик тавсиялар бериш орқали китобларнинг сифати ва ижтимоий аҳамиятини оширишга кўмаклашади;

6) ижтимоий аҳамиятга молик адабиётларни нашр этиш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва бажариш соҳасида:

нашриётларда ижтимоий аҳамиятли адабиётларни нашр этиш ва нусхасини кўпайтириш бўйича мақсадли дастурлар тайёрланишини ташкил этади;

милий ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналари нусхасини кўпайтиришга йўналтирилган иқтисодий-молиявий лойиҳалар тайёрлаш, уларни молиялаштириш тизимини ҳамда аҳоли, айниқса ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ва илмий-маърифий адабиётларга бўлган интеллектуал эҳтиёжини қондириш ишларини йўлга қўяди;

7) ўзбек тили ва адабиётини чет элда оммалаштириш, маҳаллий нашриётларга ўз маҳсулотларини халқаро китоб бозорига олиб чиқишда кўмаклашиш соҳасида:

хорижий давлатларнинг оммавий ахборот воситалари, ноширлик иши ва матбаа соҳасидаги тажрибасини ўрганади, уларнинг мақбул жиҳатларидан фойдаланишга доир тавсиялар ишлаб чиқади;

ўзбек тили ва адабиётини, халқаро бозорларда миллий адабиёт ва китоб маҳсулотларининг мақомини оширишни тарғиб қилишда иштирок этади;

8) ахборотни тайёрлаш, тарқатиш ва ундан фойдаланиш соҳасида республика фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда қатнашиш соҳасида;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳамда Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши билан боғлиқ ҳужжатларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;

давлат органлари фаолияти очиқлигини, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг ахборот олиши даражасини тизимли таҳлил этишда, уларнинг самарали ўзаро ҳамкорлигини ошириш чора-тадбирларини белгилашда иштирок этади;

юридик ва жисмоний шахсларни оммавий ахборот воситалари орқали нохолис, ишончсиз ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тақиқланган ахборот тарқалишидан ҳимоя қилишга кўмаклашади;

9) медиа бозорда мулкчилик шаклларидан қатъи назар оммавий ахборот воситаларига тенг шароитлар яратиш бўйича зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш соҳасида:

оммавий ахборот воситалари маҳсулотларини тарқатиш соҳасида соғлом рақобатни ривожлантиришга доир таклифларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

оммавий ахборот воситалари таҳририятларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашади;

оммавий ахборот воситаларининг мулкчилик шаклларидан қатъи назар расмий ахборотдан тенг ҳуқуқли фойдаланишини таъминлайди.

10) ноширлик ва матбаа тармоқларининг техник-технологик базасини ривожлантириш, модернизация қилиш, стандартлаштириш ва сертификатлаш, инновацион технологияларни жорий қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

ноширлик-матбаа соҳасида техник тартибга солиш ҳамда техникавий ҳужжатлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади;

Агентликнинг таркибий бўлинмаларини ривожлантиришга доир прогноз параметрлар ва дастурларни ишлаб чиқади;

идоравий мансуб ташкилотларда матбаа ускуналарини янгилаш, модернизация қилиш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб қилиш ҳамда халқаро ташкилотларнинг кредитларидан кенг фойдаланишга кўмаклашади ва бу борада мақсадли дастурларни ишлаб чиқади;

ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида ноширлик ва матбаа секторининг техник-технологик базасини янада ривожлантириш, ушбу соҳани стандартлаш ва сертификатлаш бўйича таклифлар ва методик тавсияларни ишлаб чиқади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;

11) оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятига доир миллий ва хорижий танловлар, кўргазма-ярмаркалар ва бошқа оммавий тадбирларни ташкил этиш соҳасида:

оммавий ахборот воситалари, ноширлик-матбаа фаолияти ва ахборот-кутубхона иши соҳасида миллий ва халқаро танловлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва мавзули экспозицияларни ташкил этиш масалаларида методик тавсиялар бериш йўли билан кўмаклашади;

ўзбек адабиётини чет элда оммалаштиришга йўналтирилган халқаро фестивальлар ва байрамларни ташкил этиш масалаларида жамоат ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;

12) оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида тегишли хорижий, минтақавий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш соҳасида:

матбуот ва ахборот ҳамда ахборот-кутубхона иши соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича тадбирларни ташкил этишда иштирок этади;

оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришни мувофиқлаштириш ва методик ёрдам кўрсатиш орқали қўллаб-қувватлайди;

Агентлик ваколатига тегишли масалалар бўйича халқаро ташкилотлар ишида иштирок этади.

2-§. Агентлик марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари

  1. Қуйидагилар Агентлик марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) ахборотни ишлаб чиқариш ва тарқатиш соҳасида қонунчилик ижроси бўйича самарали чора-тадбирлар кўриш;

2) оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

3) матбуот, оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа, шунингдек, ахборот-кутубхона иши соҳасида фаолият юритаётган ташкилотлар томонидан техник тартибга солиш соҳасида қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан сифатли мониторинг ва назоратни ташкил этиш;

4) Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда ахборот хавфсизлигини таъминлашга, ахборот соҳасидаги таҳдидларнинг олдини олишга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

5) китоблар нашр этишни, нусхасини кўпайтиришни ва тарқатишни қўллаб-қувватлаш, электрон ва аудиокитоблар яратиш ҳамда китобхонлик маданиятини ошириш бўйича маърифий ишларни ташкил этишга доир самарали тадбирларни амалга ошириш;

6) ҳудудий бўлинмалар билан биргаликда ижтимоий аҳамиятли адабиётларни нашр этишга доир мақсадли дастурларни тайёрлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

7) ўзбек тили ва адабиётини чет элда оммалаштиришга йўналтирилган тадбирларни ташкил этиш ва уларда иштирок этиш;

8) ахборотни тайёрлаш, тарқатиш ва ундан фойдаланиш соҳасида фуқаролар, ташкилотларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ташкил этиш;

9) оммавий ахборот воситалари таҳририятлари ўртасида соғлом рақобатни ривожлантириш, ҳуқуқлари ва эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир тадбирларда иштирок этиш ва амалга ошириш;

10) модернизация қилишни сифатли режалаштириш, инновацион технологияларни жорий этиш, шунингдек, стандартлаш ва сертификатлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида матбаа секторини ўрганиш ва таҳлил қилиш, матбаа секторининг ишлаб чиқариш салоҳиятини инвентаризация қилиш;

11) миллий ва халқаро танловлар, кўргазма-ярмаркалар ва бошқа оммавий тадбирларни ташкил этишда оммавий ахборот воситалари, нашриётлар, матбаа ҳамда кутубхона ташкилотларига кўмаклашиш;

12) матбуот ва оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа, ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида минтақавий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашишни ривожлантиришга доир тадбирларни ташкил этиш.

  1. Агентликнинг марказий аппарати унга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади;

1) Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича босма оммавий ахборот воситаларига маслаҳатлар беради ва методик ёрдам кўрсатади;

2) жамиятнинг демократик институтларини янада ривожлантиришда, оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашда иштирок этади;

3) босма оммавий ахборот воситалари бозорини ривожлантириш мақсадида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилишига кўмаклашади;

4) ўз ваколатлари доирасида Агентликнинг бош директори ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ва фармойишлари амалга оширилишини таъминлайди;

5) Агентлик фаолиятини, шу жумладан, норма ижодкорлиги соҳасида ҳуқуқий таъминлашни ташкил этади;

6) Агентлик раҳбарияти учун бошқарув қарорларини қабул қилиш мақсадида нашриётлар, оммавий ахборот воситалари, матбаа тармоғи, ахборот-кутубхона ишини ривожлантириш тенденциялари тўғрисидаги ахборотни тўплайди, умумлаштиради ва таҳлил қилади;

7) ноширлик фаолиятини литсензиялаш, оммавий ахборот воситалари ва матбаа корхоналарини рўйхатдан ўтказиш ва уларни ривожлантиришга оид масалалар бўйича тадбиркорлик субъектларига ахборий, методик, ташкилий ва маслаҳат ёрдами беради;

8) матбаа корхоналари белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини ва оммавий ахборот воситалари давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлайди;

9) кейинчалик Вазирлар Маҳкамасининг ноширлик фаолиятини литсензиялаш бўйича комиссиясига киритиш учун зарур ҳужжатларни шакллантиради;

10) қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситаларининг ягона реестри;

Ўзбекистон Республикасида матбаа корхоналарини рўйхатдан ўтказиш бўйича ягона давлат реестри;

Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи нашриётлар давлат реестри юритилишини таъминлайди;

11) ноширлик-матбаа иши, оммавий ахборот воситалари ва ахборот-кутубхона ишини ривожлантириш прогнозларини ишлаб чиқади;

12) Агентликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда Агентликка идоравий мансуб ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари бажарилиши устидан мунтазам назорат қилинишини таъминлайди;

13) нашриётлар, матбаа корхоналари, оммавий ахборот воситалари ва ахборот-кутубхона муассасалари фаолияти мониторинги олиб борилишини ташкил этади;

14) Агентлик ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди;

15) Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва Агентликка идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

16) босма оммавий ахборот воситалари, китоб нашр этиш, нусхасини кўпайтириш ва тарқатиш, ахборот-кутубхона ишининг долзарб масалаларини кун тартибига киритиш, Агентликнинг ҳайъат йиғилишлари ва мажлисларида кўриб чиқиш учун тайёрлайди ва ушбу масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишда қатнашади;

17) китоблар, босма оммавий ахборот воситаларининг назорат нусхаларини тўплайди, уларни ўрганиб чиқади ва баҳолайди;

18) Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари, Агентликка идоравий мансуб ташкилотларнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишни ташкил этади;

19) ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида мамлакатда юз бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнларни фаол ва сифатли ёритишга эришиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, унинг фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш ва маънавиятини ошириш мақсадида устувор йўналишларни белгилайди;

20) ёшларни маънавий тарбиялашга салбий таъсир кўрсатадиган, мазмунига кўра маданий ва миллий қадриятларга зид бўлган сифатсиз адабиётлар нашр этилишининг олдини олишга доир тадбирларни ташкил этади;

21) ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган, мазмунига кўра маданий ва миллий қадриятларга зид бўлган сифатсиз адабиётлар нашр этилишининг олдини олади;

22) Агентлик раҳбарияти билан келишган ҳолда китобхонликни оммалаштириш бўйича босма ва электрон шаклдаги тадбирларни ташкил этади ва ўтказади;

23) илмий-техник, бадиий адабиётлар, энциклопедиялар ва ҳар хил йўналишлар бўйича маълумотномаларни лотин ёзуви асосида ўзбек тилида нашр этишни янада кенгайтиришга доир аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

24) электрон ва аудиокитобларни ишлаб чиқариш, ушбу маҳсулотларни мақбул нархларда харид қилиш механизмларини йўлга қўйиш бўйича таклифлар тайёрлаш борасида амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

25) китобхонлик маданиятини ошириш учун мунтазам равишда маърифий ишларни ташкил этиш ҳамда шу мақсадда республика танловларини ўтказиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

26) Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларига жавоб берадиган ижтимоий аҳамиятга молик адабиётларни нашр этиш бўйича мақсадли давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

27) Ўзбекистон Республикаси ва чет элда китоб нашр этиш ва китоб тарқатиш тармоғини ривожлантиришнинг ҳолати, тенденциялари ва истиқболларига доир статистик ва бошқа маълумотларни кенг китобхонлар жамоатчилигига етказиш мақсадида тўплайди ва таҳлил қилади;

28) Агентлик ваколатига кирадиган идоралараро кенгашлар, комиссиялар ва ишчи гуруҳлар ишида қатнашади;

29) матбуот, нашриёт, матбаа ва ахборот-кутубхона ишига оид хорижий давлатлар тажрибасини ўрганади, уларнинг мақбул жиҳатларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

30) миллий адабиётнинг энг яхши асарларини хорижий тилларга таржима қилиш бўйича аниқ механизмларни ишлаб чиқади ва уларни сифатли нашр этиш ва молиялаштириш ишларини йўлга қўяди;

31) Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига киритиладиган ҳужжатларни сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқишни, уларни иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказишни ташкил этади;

32) Агентлик ваколатига кирадиган оператив, ташкилий, кадрлар масаласи, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик ва бошқа масалаларни ҳал этиш билан шуғулланади;

33) фуқароларни қабул қилади, уларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини, улар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда қарорлар қабул қилиниши ва ариза берувчиларга жавоб юборилишини таъминлайди;

34) оммавий ахборот воситаларини технологик ривожлантириш ва мазмунан бойитишга кўмаклашади;

35) ўз ваколатлари доирасида журналистлар ва бошқа шахсларнинг расмий маълумотлардан хабардор бўлишига доир ҳуқуқларини таъминлашда иштирок этади;

36) хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда асбоб-ускуналар ва материалларни харид қилиш, бизнес-режаларни ишлаб чиқишда идоравий мансуб ташкилотларга маслаҳат ёрдами беради;

37) идоравий мансуб ташкилотларни ривожлантиришга кўмаклашади, уларни иқтисодий ривожлантиришга доир консепция ва истиқболларни белгилайди;

38) ноширлик ва матбаа сектори, матбаа маҳсулотларини стандартлаштириш ва сертификатлаш масалаларига методик ёрдам кўрсатади;

39) тармоқни ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича стратегик вазифаларни ҳал этишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;

40) матбаа секторини мунтазам таҳлил қилиб боради, унинг ишлаб чиқариш салоҳиятини инвентаризация қилади;

41) кўргазмалар ва ярмаркалар ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида халқаро ҳамкорлик қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

42) хорижда ўтказиладиган халқаро кўргазмаларда миллий китоблар ҳамда китоб нашр этишни ва матбуот тармоғини кенг намойиш этган ҳолда чет элда халқаро кўргазмаларда миллий экспозициялар ташкил этилишига кўмаклашади;

43) ўзбек тилидаги китобларни оммалаштиришга йўналтирилган тақдимотлар ва бошқа тадбирларни ўтказишда методик ва ахборот жиҳатидан қўллаб-қувватлайди;

44) матбуот ва ахборот, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида халқаро илмий конференциялар ўтказишга кўмаклашади;

45) матбуот, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни ташкил этади, ушбу йўналишларда маъмуриятчиликнинг халқаро тажрибасидан фойдаланади;

46) электрон каталоглар, кутубхоналар ташкил этиш ва улардан кенг фойдаланиш бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашади;

47) ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлайди;

48) Агентлик томонидан юқори ташкилотлар ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик амалга оширилишини таъминлайди.

3-§. Агентлик ҳудудий бўлинмаларининг вазифалари ва функциялари

  1. Қуйидагилар Агентлик ҳудудий бўлинмаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) оммавий ахборот воситалари соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини тушунтириш, уларнинг ижроси бўйича тадбирларни жойларда ташкил этиш ва ўтказиш;

2) оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа, ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш;

3) оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида қонун ҳужжатларига риоя этиш, тегишли ҳудудда сўз ва ахборот эркинлигини кафолатлайдиган қонунчилик нормалари бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш;

4) аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга, унинг фуқаролик позицияси мустаҳкамланишига, маънавияти ўсишига йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;

5) китобларни ва китобхонлик маданияти анъаналарини тарғиб қилиш, китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш бўйича фаолиятни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, электрон ва аудиокитоблар яратиш йўли билан аҳоли маънавиятини ошириш;

6) нашриёт ташкилотларига улар фаолияти ва адабий ижодни ривожлантириш бўйича методик ёрдам кўрсатиш;

7) миллий адабиёт ва китоб маҳсулотлари нуфузини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

8) тегишли ҳудудда ахборот тайёрлаш, тарқатиш ва ундан фойдаланиш соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш устидан мониторинг олиб бориш;

9) мулкчилик шаклларидан қатъи назар тегишли ҳудудда оммавий ахборот воситалари учун тенг шароитлар яратиш бўйича зарур чораларни амалга ошириш;

10) ноширлик ва матбаа секторининг моддий-техника базасини ривожлантиришга, уни модернизация қилишга ва инновацион технологияларни жорий этишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

11) оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида ҳудудий танловлар, кўргазма-ярмаркалар ва бошқа оммавий тадбирларни ташкил этиш;

12) матбуот ва ахборот, ноширлик, матбаа, ахборот-кутубхона фаолияти соҳасига халқаро тажрибани жорий этиш.

  1. Ҳудудий бўлинмалар уларга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) ўз ваколатлари доирасида вилоятларда оммавий ахборот воситалари таҳририятларининг мустақиллиги ва эркинлигини таъминлайди;

2) матбуот ва оммавий ахборот воситаларини янада эркинлаштириш ва ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилишига кўмаклашади;

3) оммавий ахборот воситалари соҳасида қонун ҳужжатлари талабларини тушунтириш бўйича ҳар хил семинарлар ташкил этади;

4) устун даражада бир вилоят ҳудудида тарқатишга мўлжалланган даврий босма нашрлар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлайди;

5) ўз ваколати доирасида Агентлик бош директори ва унинг ўринбосарларининг буйруқлари ва фармойишларини амалга ошириш билан шуғулланади;

6) тегишли ҳудудда нашриётлар, оммавий ахборот воситалари, матбуот тармоғи, ахборот-кутубхона иши тенденциялари тўғрисида Агентлик раҳбарияти учун ахборотни тўплайди, умумлаштиради ва таҳлил қилади;

7) оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, уларни ривожлантириш масалалари бўйича тадбиркорлик субъектларига ахборот, методик, ташкилий ва маслаҳат ёрдами беради;

8) вилоятда ноширлик-матбаа ишини, оммавий ахборот воситалари ва ахборот-кутубхона ишини ривожлантириш прогнозларини ишлаб чиқади;

9) китоб нашр этиш, оммавий ахборот воситалари, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлайди ва Агентлик раҳбариятига киритади;

10) нашриётлар, оммавий ахборот воситалари, телевидение, радио ва ахборот бозорининг бошқа қатнашчилари томонидан ахборот ва ноширлик иши соҳасида қонун ҳужжатларига риоя этилиши мониторинги олиб борилишини ташкил этади;

11) қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг олиб боради, оммавий ахборот воситалари томонидан қонун ҳужжатлари мунтазам бажарилмаслиги ҳолатларида эса — рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномаларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхташ ва уларни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги аризалар билан белгиланган тартибда судларга мурожаат қилади;

12) вилоятда ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради;

13) тегишли ҳудудда ахборот-кутубхона муассасалари ҳисобини юритади;

14) вилоятда босма оммавий ахборот воситаларининг назорат нусхаларини тўплайди, ўрганади ва баҳолайди;

15) мамлакатда юз бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнларни фаол ва сифатли ёритишга эришиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, унинг фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш, маънавиятини ўстириш масалаларида оммавий ахборот воситалари фаолиятини рағбатлантиради ва мувофиқлаштиради;

16) ёшларнинг маънавий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи мазмунига кўра сифатсиз, маданий ва миллий қадриятларга зид бўлган адабиётлар нашр этилишининг олдини олади;

17) тегишли ҳудудда ахборот маконида ҳар хил таҳдидлар ва хавф-хатарларга қарши курашиш, болаларни уларнинг соғлигига зарар етказадиган ахборотдан ҳимоя қилиш тадбирларини амалга оширади;

18) вилоятларда аҳолининг, айниқса ёшларнинг китобхонлик маданиятини янада оширишда, интеллектуал ва маънавий баркамол ўсиб келаётган авлодни тарбиялашда китобларнинг рольи ва аҳамиятини оширишда иштирок этади;

19) ахборот-кутубхона муассасалари фондлари илмий, энциклопедик, бадиий адабиётлар билан мунтазам тўлдириб борилиши юзасидан таклифлар тайёрлайди;

20) китобхонлик маданиятини ошириш ва ушбу мақсадда минтақавий танловлар ўтказиш бўйича маърифий ишларни ташкил этади;

21) вилоятда китобхонликни оммалаштиришнинг самарали ва барқарор механизми яратилишида иштирок этади;

22) ижтимоий аҳамиятли адабиётларни нашр этиш бўйича мавзулар режасини шакллантириш масалаларида ноширлик ташкилотларига ахборот жиҳатидан ва методик ёрдам беради;

23) вилоятда адабий ижод ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди ва рағбатлантиради;

24) кейинчалик хорижий тилларга таржима қилиш учун миллий а<