МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ ВА МАСЛАҲАТ ОРГАНЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги «Ноширлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 275 сонли қарорга мувофиқ Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Вазирлар Маҳкамасининг Ноширлик фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг аъзоси ҳамда Комиссия раисининг ўринбосари ҳисобланади. Лицензияларни бериш ва бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилиш ваколатлари Вазирлар Маҳкамасининг Ноширлик фаолиятини лицензиялаш комиссиясига берилган.
Комиссия фаолияти унинг томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ ташкил этилади. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Комиссиянинг ишчи органи функциясини бажаради.